Генерал Шикорчий: сионистлар душманликни давом эттирсалар амал майдонида муқовимат кучининг қудратини кўрадилар
Эрон қуролли кучлар етакчи матбуот котиби биз сионистларнинг ёлғончилари ва ахмоқларини огоҳлантирамизки, агар ёвузликларини давом этсалар, улар муқовимат кучи ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг устун ва кучли қудратини кўрадилар,-деб айтди.
Эрон қуролли кучларнинг етакчи матбуот котиби генерал Абулфазл Шикорчий ғарбий-сионистик медиа империяси, уларнинг минтақавий ахмоқлари ва гумошталари одамларга қарши, босқинчи ва болаларнинг қотил режимининг кучини намойиш этиш учун бир мунча вақтдан бери оммавий урушлар, психологик операциялар ва ёлғонларга мурожаат қилишган. Улар Сурияда ҳозирга қадар юзлаб ёки минглаб эронликлар ўлдирилганлиги ҳақида иддао қилишади ва хабар тарқатишади,-деб айтди.
Эрон қуролли кучларнинг етакчи матбуот котиби қурқоқ Исроил Америка ва айрим араб мамлакатларининг барча томонлама ҳимояси билан ўзидаги бор куч-қудратини сарфлаб, Сурияда (T4) Ти Фор ҳарбий базани бомбардимон қилиш билан ўзларининг заифлиги, мағлубиятлари ва қудратсизлигини қоплашга ҳаракат қилмоқда , деб айтди.
"Ургимчак тўрида яширинган Исроил режими 9 йил давомида ҳар доим ўзининг оммавий ахлоқсизлиги, ҳамда психологик операциялар ва ёлғонлар орқали ўзининг зайифлиги ва пассив қаршиликлари, ҳамда кетма-кет мағлубиятларини яширишга интилмоқда"-деди генерал Шикорчи.
Эрон Қуролли Кучларининг юқори мартабали вакили таъкидлади: "Исроил ўзини алдаётганлигини билиши керак. Биз сионистларнинг ёлғончилари ва ахмоқларини огоҳлантирамиз, улар муқовимат кучлари ва Эрон қудратини синашга ҳаракат қилсалар бу ҳолда устун ва қудратли, ҳамда ғафлатда қолдирадиган қудратни амал майдонида мушоҳада этишади.