июл 19, 2020 14:56 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазири Ироқ Бош вазири билан Бағдодда учрашди

Бағдодга сафар қилган Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Ироқ Бош вазири билан учрашиб музокара қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Козимий бугунги учрашувларида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўллари ҳақида фикр алмашишди.

Зариф, шунингдек,  Ироқдаги вазъият, ҳамда дунё ва минтақадаги охирги ўзгаришларни Ал-Козимий билан таҳлил этди. Эрон Ташқи  ишлар вазири юқори мартабали ҳайат билан ироқлик расмийлар билан дийдор кўриш ва музокара қилиш учун Бағдодга сафар қилди.

Зариф Ироққа келганидан кейин Ироқ аэропорти яқинида шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва унинг ёронлари, ҳамда Абу Маҳдий Ал-Муҳандис шаҳодатга етказилган маҳални зиёрат қилди.

 Учинчи январ куни Ироқ расмийлари даъватига биноан Ироққа сафар қилган Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони шаҳид генерал Қосим Сулаймоний, Ироқ Халқ басижи раисининг ўринбосари Абу Маҳди Ал-Муҳандис ва яна саккиз нафар ёронлари америкали террорист ва тажовузкор кучларининг ҳаво ҳужумида Ироқнинг Бағдод аэропорти яқинида шаҳодатга етказилди.

Ёрлиқ