Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 238 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 238 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 182 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 324 нафари касалхонага ётқизилганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 273 минг 788 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 209 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 14 минг 188 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 237 минг 788 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 14 миллион 450 нафарга етган, улардан 605 минг нафари вафот этган. Шунингдек 8 миллион 635 нафар инсонлар соғайган.