Эрон давлати Араб амирликларининг асоссиз иддаоларига аксиламал кўрсатди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи эронлик учта оролларни Эрон ислом жумҳуриятининг ажралмас ҳудуди эканлигини таъкидлади.
Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий Бирлашган араб амирликлари ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Бин Зоид Ол Наҳённи БМТ Бош Ассамблеясида билдирган иддаоларига кўрсатган аксиламалида ушбу такрорий ва асоссиз изҳоротни рад этар экан, Абудаби сўнгги йиллар ичида кескинликлар ва ихтилофларни камайтириш ўрнида баҳслар ва муаммоларни кўпайтиришга уриниб келмоқда деб айтди.
Қосимий ўз сўзларида минтақа вазиятини нотинч қилиш ва бошқаларни айблаш учун Бирлашган араб амирликлари ташқи ишлар вазирининг саъй ҳаракталари шундай бир ҳолдадирки Абудаби сўнги йиллар ичида фанатик ва минатқада уруш соладиган томонлар фойдаси учун ўзининг консерваторлик позициясини четга қўйган деб изоҳлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи шунингдек Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим такфирий тероризмни ҳимоя қилиш минтақада нотинчликлар ва мусибатларни келтириб чиқаради деган ақидага эгадир деб қўшимча қилди.
У учта оролларни Эроннинг ажралмас ҳудудини эканлигини таъкидлаб, асоссиз иддаоларни такрор этиш тарихий ҳақиқатлар ва воқеликларни ўзгартирмайди деб аниқлик киритди.