Жалоли: Баржом шартномасида  қолган давлатлар уни сақлаб қолишга қатъий ҳаракат қилишлари керак
(last modified Fri, 24 Jul 2020 01:50:33 GMT )
июл 24, 2020 06:50 Asia/Tashkent
  • Жалоли: Баржом шартномасида  қолган давлатлар уни сақлаб қолишга қатъий ҳаракат қилишлари керак

  Эроннинг Россиядаги элчиси АҚШнинг ноқонуний тазйиқларига қарамай, Баржом шартномасида  қолган давлатларнинг ушбу халқаро шартномани сақлаб қолиш бўйича саъй-ҳаракатларини эълон қилди.

Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалоли пайшанба куни Россиянинг "Интерфакс" ахборот агентлигига берган интервюсида агар Россия, Хитой ва Европа АҚШнинг кучайиб бораётган босимига қарши туриб, Эрон манфаатларини таъминлашса, бу халқаро келишув сақланиб қолади; акс ҳолда ва ҳозирги тенденция  давом этса Баржом ўз якуний нуқтасига етади,--деди.

Эрон элчиси Россиянинг шу вақтгача Баржомни қўллаб-қувватлаш сиёсатини давом эттираётганлигини айтиб, Баржом ва 2231-резолюцияга биноан Эронга нисбатан қӯлланилган қурол-яроқ санкцияларини тугатиш ҳам Баржомнинг бир қисми бўлиб, унинг амалга ошириш жараёни ва омон қолишини кучайтиражагини таъкидлади.

  2015 йилнинг 14 июл куни имзоланган  Баржом ядровий келишуви Эрон Ислом Республикаси ва "беш плюс бир" гуруҳи (Россия, Хитой, Ақш, Европанинг учта мамлакати - Британия, Франция, Германия ва Европа Иттифоқининг Ташқи ва хавфсизлик масалалари бӯйича олий даражадаги   вакили) ўртасида якунланган бир неча йил давом этган қизғин музокаралар натижаси эди.  

АҚШ ҳукумати саботажни келишувнинг дастлабки кунларидан бошлади ва Доналд Трамп  Қўшма Штатлар президенти лавозимига киришиши билан бу саботаж кучайди.

Ниҳоят, 2018 йил 8 май куни Трамп  бир томонлама равишда ўз мамлакатини ушбу халқаро шартномадан чиқариб юборди ва Вашингтоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши олдидаги мажбуриятларини бузган ҳолда Эронга қарши ноқонуний санкцияларнинг қайтарилишини эълон қилди.

 

Ёрлиқ