Эрон президенти ўринбосари: Теҳрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар икки бараварга ошди
(last modified Sun, 26 Jul 2020 05:50:21 GMT )
июл 26, 2020 10:50 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти ўринбосари: Теҳрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар икки бараварга ошди

Эрон президенти ўринбосари бугун Эрон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида мавжуд бўлган жиддий азм ва ирода турли арсаларда икки мамлакатнинг алоқалари кенгайиб бормоқдаким, 2019 йилда икки томоннинг савдо ҳажми 40 фоизни ташкил этди,-деб айтди.

Кеча Муҳаммад Ниҳовандиён Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Ташқи савдо ва инвестиция вазири Сардор Умурзоқов билан бўлиб ўтган видеоконференциясида икки давлат раҳбарлари Теҳрон ва Ташкент учрашувларидан кейин икки томонлама муносабатларда ийжобий ва конструктив ривожланиш кўзатилганини баён этиш зимнида қўшниликдан ташқари улар катта тарихий, маданий ва диний ухшашликлар сармоясига эга ва бу имкониятлардан фойдаланиш икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ва ҳамкорликларни турли соҳаларда, айниқса иқтисодий соҳада икки халқ манфаатларига мос равишда яна кучайтириши мумкин,-деб таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва ташқи савдо ва инвистициялар вазири Сардор Умурзоқов ушбу видеоконференцияда Эрон Ислом республикаси Ўзбекистоннинг муҳим ва таниқли шерикларидан бири эканлигини таъкидлаб, биз икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда, айниқса савдо ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишга қатъий қарор қилдик. Иқтисодни иложи борича ривожлантирайлик ва икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича аниқ тасаввурга эга бўлайлик, деб айтди.

 "Тошкент эронлик сармоядорлар ва техник-муҳандисликкомпанияларининг иқтисодий ва ривожланиш лойиҳаларида иштирок этишини маъқуллайди ва ўларнинг фаъолиятини қуллаб-қуватлайди, ҳамда илмий ҳамкорликлардан манфаатдордир," -деди Ўзбекистон республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва ташқи савдо ва инвистициялар вазири.

Учрашувда томонлар ушбу ҳафтада имтиёзли савдо шартномасини янгилаш бўйича эксперт музокараларини бошлаш ва 2020 йилнинг иккинчи яримида Теҳронда қўшма икки томонлама комиссия йиғилишини ўтказишга келишиб олдилар.

Ёрлиқ