июл 29, 2020 12:46 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоб Соқчилар корпуси ҳарбий машқларнинг иккинчи кунида баллистик ракеталар синовдан ўтказилди

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво- фазо кучлари " Паёмбари аъзам /с/14" буюк ҳарбий машғулотларининг иккинчи кунининг сўнгги босқичида, янги ва модерн тактика ва тажҳизотлардан фойдалишини билан шартли душман қаршисида ўз потенсиалини намойиш этди.

 Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво- фазо кучлари " Паёмбари аъзам /с/14" буюк ҳарбий машғулотларининг иккинчи кунининг сўнгги босқичида ер қаъридан баллистик ракеталарни мувафаққият билан синовдан ўтказганининг  энг муҳим ютуқлардан бўлиб шартли душманнинг эҳтимолий ҳужумларига қарши қаратилганди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво- фазо кучлари " Паёмбари аъзам /с/14" буюк ҳарбий машғулотларининг иккинчи кунининг сўнгги босқичида шунингдек ракета ҳуужмлари амалиёти, душман позициясига қарши учувчисиз учоқлардан фойдаланиш миналардан тозалаш,  шартли душманнинг алоқа линияларини бузиш каби амалиётлар ҳам ижро этилди.

Ушбу ҳарбий машқларда илк марта  машқларни кузатиш зоннаси " Нур" сунъий йўлдошидан юбориладиган расмлар ёрдамида амалга оширилди.

22 апрель куни Эрон ислом жумҳуриятининг  " Нур" номли илк ҳарбий сунъий йўлдоши, Қосид 2" ракета ташувчиси орқали мамлакатнинг марказий биёбонларидан орбитанинг 425 километрлигида чиқарилганди.  

Ёрлиқ