Инқилоб Раҳбари: АҚШнинг Эронга қарши санкциялари жиноятдир
(last modified Fri, 31 Jul 2020 11:15:15 GMT )
июл 31, 2020 16:15 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: АҚШнинг Эронга қарши санкциялари жиноятдир

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Қурбон ҳайити муносабати билан телевидения орқали сўзлаган нутқида АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини жиноятдан ўзга нарса эмаслигини таъкидладилар.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  санкция қўллашдан душманлар қисқа, ўрта ва узоқ муддатли мақсадлар ҳамда ён томон мақсадларини назарга тутганини баён этиб,  душманнинг қисқа муддатли мақсади Эрон халқини ноумид қилиш, ўртача мақсади  Эроннинг илмий тараққиёти йўлига тўсиқ яратиш ва узоқ муддатли ёвуз мақсадлари эсаа  Эроон давлаит ва мамлакатини банкротликка учратиб мамлакат иқтисод системкасига жидий зарба бертишдир деб изоҳладилар.

Аммо уларнинг асосий мақсади Эрон давлати ва минтақадаги муқовимат гуруҳлари ўртасидаги алоқаларга зарба беришдир. Аммо ушбу мақсадларига ҳеч қачон эриша олмайдиганини худди душманлар ҳам эътироф қилишган деб қайд этдилар.

Инқилоб раҳбари  АҚШ санкцияларини мамлакатда айрим муаммоларни келтириб чиқарганига шубҳа йўқлигини баён этиб, мамлакатдаги барча муаммолар ҳам санкцияга тегишли эмас, балки  айрим муаммолар назорат системасидаги камчиликларга бориб тақалади  ва баъне камчиликлар эса коронавирус туфайли келиб чиққан деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  АҚШ давлатини ҳақиқатларни хаспўшлаш ва ё аксича қилиб кўрсатишга уринаётганига ишора қилиб, дедиларки,  мавзуни ўзгартиришдан АҚШ икки мақсадни назарга тутган: биринчиси одамрнинг кайфияти ва руҳиясини бузиш, иккинчиси эса муаммоларни ҳал қилиш учун нотўғри йўллар кўрсатишдир.

Ул Зот  ўз сўзларида АҚШ режими Эронни ядро саноатидан бутунлай воз кечиши, мудофаа қобилиятини кескин пасайтириши ва минтақа ишларида қатнашишдан  воз кечишини истайди, аммо  Эрон  томонидан бу талаблар қабул қилинганида ҳам, АҚШ ўз позициясини ўзгартирмайди шунингдек биз ҳам тажовузкорни олдини олиш учун унинг истак хоҳишларини инобатга олишимиз мутлақо мумкин эмас деб буюрдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ўз нутқида душман яъне АҚШ  муаммоларини ўта буюк эканлиги ва уни Эрон муаммолари билан умуман қиёслаб бўлмайдиганига тўхталиб,  АҚШнинг айрим муаммолари жумладан иқтисодий проблемалари, ишсизлик мезонини кескин ошгани, коронавирусни олдини олшидаги кўп муаммолари, ирқпарастликни авж олиши , АҚШ полицияси томонидан бегуноҳ инсонларни қатл этилиши барчага маълум деб айтдилар.

Инқилоб Раҳбари шунингдек,  АҚШ давлатини дунё миқёсида яккаланиб қолгани ва нафратланарли режимага айланганини эслатдилар.

Ул Ҳазрат  Қурбон ҳайити муносабатида сўзлаган нутқида, АҚШда юз бераётган воқеалар кул остидаги оловга ўхшайди ва  бостирилган бўлса ҳам яна ёниб ҳозирги АҚШ тизимини йўқ қилади деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  баёнотининг бошқа қисмида, икки йил олдин /ҳижрий-шамсий 1397/ йилда ҳамда АҚШни Халқаро ядровий келишувни тарк этганидан кейин ҳам   афсус билан айтанда  Эрон мамлакати ойлар давимда  Европа давлатларининг ваъдаларини ижро этилишини кутиб туриди, аммо Европа давлатлари АҚШ санкциялари қаршисида бирор аксиламал кўрсатишмади ва ИНСТАКС номли  таклиф қилган лойиҳаси ҳам ўйлаб чиқилган янги ўйин эди ва бажарилмади деб таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари  ўз сўзлари охирида  фақат саъй-ҳаракатга эҳтиёж сезаётган ички потенсиалларни фаоллаштириш орқали санкциялар қаршисида тура олиш мумкинлигини маълум этдилар.

 

Ёрлиқ