Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 284 минг нафардан ошди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 326 минг 712 нафврга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 284 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 20 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 961 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 329 минг 712 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 163 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 18 минг 427 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 284 минг 371 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20 миллионга нафарга етган, улардан 730 минг нафари вафот этган. Шунингдек 12 миллион 735 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.