Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 289 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 328 минг 844 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 289 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 345 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 269 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 331 минг 189 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 184 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 18 минг 800 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 288 минг 620 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20 миллион 280 минг нафарга етган, улардан 740 минг нафари вафот этган. Шунингдек 13 миллион 200 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.