Хавфсизлик кенгашда АҚШ оғир мағлубиятга учради
(last modified Sat, 15 Aug 2020 05:50:54 GMT )
август 15, 2020 10:50 Asia/Tashkent
  • Хавфсизлик кенгашда АҚШ оғир мағлубиятга учради

АҚШ давлатини Эронга қурол яроқ эмбаргоси муддатини узайтиришдаги барча уринишлари БМТ Хавфсизлик кенгашида мувафаққиятсиз якунланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШнинг Эронга қурол яроқ эмбаргоси муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф этган резолюцияси Хавфсизлик кенгашда 11 бетараф, 2 та қарши ва 2 тарафдор овоз билан қабул қилинди. 

АҚШ ва Доминикан республикаси резолюцияга тарафдорлик қилиб овоз беришди. Хитой ва Россия  қарши чиқди, қолган аъзолар эса бетераф бўлишди. 

Шундай қилиб, Эроннинг қурол-яроқ санкциялари  ядровий келишув асосида 2020 -чи йил октябрида тугайди.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео мамлакатнинг Хавфсизлик кенгашидаги оғир мағлубиятидан кейин қилган иддаоларида,  Хавфсизлик кенгаши Эроннинг 13 йиллик қурол эмбаргосини узайтириш ҳақидаги " одилона резолюциясини" рад этганини айтди.

Баёнотда Майк Помпео Эрон ислом республикасига қарши ёлғон иддаоларини такрорлаб, Вашингтон давлатини Эронга қурол -яроқ эмбаргоси муддатини узайтиришдаги саъй-ҳаракатларини натижасиз қолганидан ғазабланиб,  Вашингон бу борадаги саъй-ҳааркатларини тўхтатмайди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ