Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 296 мингга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 341 минг 70 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 296 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 245 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 943 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 341 минг 70 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 161 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 19 минг 492 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 295 минг 630 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 21 миллион 380 минг нафарга етган, улардан 764 минг нафари вафот этган. Шунингдек 14 миллион 165 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.