август 16, 2020 11:08 Asia/Tashkent
  • Иниқлоб Раҳбари: АҚШнинг Эронга қарши душманлиги 28 мурдод давлат тўнтаришидан кейин бошланганди

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари АҚШнинг Эронга қарши душманона сиёсатлари 1953 йил 19 август яъне ҳижрий шамсий 1332 йил 28 мурдод куни давлат тўнтаришидан кейин бошланди ва Исломий Инқилобгача давом этди деб таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий   1953- чи милодий йил 19 август куни яъне ҳижрий  шамсий 1332  йил 28 мурдод кунидаги шармандали давлат тўнтарувининг йиллиги муносабатида ижтимоий тармоқлар орқали билдирган мурожаатида,  Эрон ислом республикаси қўшма шталарининг мамлакатга қайтиши ва кириб боришига йўлни тўсиб қўйди  ва  музокараларнинг ушбу тақиқланиши АҚШнинг кириш йўлини ёпиб қўйиш усуллариданда биридир. Бу албатта, АҚШликлар учун жуда қийин деб эълон этдилар.

Эслатиб ўтамиз,  1953 йил 19 август куни шоҳ режими армиясининг бир гуруҳ ҳарбийлари АҚШ ва Британия кўмаги билан  Муҳаммад Мусаддиқ давлатиним ағдарилгач мамлактадан қочиб кетган  Муҳаммад Ризо Паҳлавийни қайта мамлакат  шоҳи этиб тайинлашди.

Эроннинг уша вақтдаги қонуний давлати яъне Муҳаммад Мусаддиқ давлатини ағдарилишига сабаб бўлган 1953 чи йилдаги АҚШ -Британия давлат тўнтаруви, Исломий Инқилоб ғалабаси олдидан Эрон тарихидаги муҳим даврни эслатади.

1953 йил 19 августдаги давлат тўнтариши Эрон нефт саноатини миллийлаштириш ҳаракатининг ғалабаси пайтида  АҚШ ва Англия аралашувининг бир қисми бўлиб, уша пайтда Халқаро суд маҳкамаси Британия- Эрон нефт битимлари масаласида Эрон фойдасига қарор чиқарганди. 

Сўннги йилларда 19 август давлат тўнтаришига хорижий давлатлар аралашуви тўғрисида янги ҳужжатлар эълон қилинди ва баъзи АҚШ расмийлари  давлат тўнтаришида Вашингтон ва Лондон давлатларининг бевосита ролини тан олишган. 

  •  

 

Ёрлиқ