Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 301 минг нафарга яқинлашди
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2385 киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 347 минг 835 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 301 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.
Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг наттоғи Симо Содот Лорий бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 385 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 66 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди.
Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 347 минг 835 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 168 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий сони 19 минг 972 кишига етганини қўшимча қилди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозирги кунга қадар 299 минг 157 нафар беморлар соғайган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 22 миллион нафарга етган, улардан 778 минг нафари вафот этган. Шунингдек 14 миллион 810 минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.