Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 307 минг нафардан ошди
(last modified Sat, 22 Aug 2020 11:36:10 GMT )
август 22, 2020 16:36 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 307 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда Ковид-19-га 2000 кишидан ортиқ мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 307 минг 702 нафарга етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 28 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан  707 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирус 356  минг 792 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 126 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 20 минг 502 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 307  минг792 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 23  миллион нафарга етган,  улардан 803  минг нафари вафот этган. Шунингдек  15 миллиондан ортиқ инсонлар ҳам соғайган.

Ёрлиқ