Эрон ва Россия мудофаа вазирлари икктомонлама ҳамкорликларини ривожлантиришни таъкидладилар
Эрон ва Россия мудофаа вазирлари Москвада ўтказилган 6-чи Халқаро ҳарбий -техник кўргазмалар доирасида учрашиб, ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидладилар.
Бугун Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий россиялик касбдоши Сергей Шойгу билан мулоқотида икки мамлакат ўратсидаги учрашув ва маслаҳатлашувлар турли даражалар ва доимий равишда давом этаётганига тўхталиб, Теҳрон ва Москва ўртасидаги стратегик алоқаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳамкорилкларни кучайтириш зарур ва муқаррардир дея айтди.
Генерал Ҳотамий, АҚШнинг зўравонлик сиёсатлари ва бирёқама ҳатти- ҳаракатларига қарши кураш учун Эрон ва Россиянинг қўшма ва ва мақсадли саъй-ҳаракатларига ишора қилиб, БМТ хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш ҳақидаги АҚШнинг яқинда қабул қилинган резолюциясини рад этишга қаратилган реакцияси билан дунё аҳолиси бирёқлама сиёсатларга қарши эканлигини яна бир бор намойиш этди деб қўшимча қилди.
Эрон мудофаа вазири АҚШнинг "Моша механизми"- - санкцияларни автоматик равишда қайтариш механизмини қўллаш ва санкцияларни қайтариш тўғрисидаги таклифига Халқаро ядровий келишувга аъзо давлатларнинг берган жавоблари АҚШнинг бирёқлама сиёсатларига қарши қаттиқ яна бир зарба бўлди деб аниқлик киритди.
Генерал Ҳотамий шунингдек, минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун Теҳрон ва Москва танлаган умумий стратегия АҚШнинг биртомонлама сиёсатларидан қатъий назар Ғарбий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни яратиши мумкин де ишонч билдирди.
Россия мудофаа вазири Серегй Шойгу ҳам бу учрашувда Теҳрон ва Москва давлатларини минтақавий ва Халқаро мувозанатлар арсасида ҳам умумий мақсад ва манфаатга эга бўлганини баён этар экан, мудофаа ва хавфсизлик соҳасида Эрон-Россия ҳамкорликларининг истиқболлларини янада янада ривожланишини таъкидлади.
Шойгу Ғарбий Осиёда тинчлик ва бақарорликни ўрнатиш учун Эрон ва Россия ўртасидаги минатқавий ҳамкорликларни давом эттириш зарурлигини алоҳида қайд этди.