Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 311 минг нафардан ошди
(last modified Mon, 24 Aug 2020 11:00:23 GMT )
август 24, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 311 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда Ковид-19-га 2245 кишида мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 311 минг 365 нафарга етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 245 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан  848 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирус 361  минг 150 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 133 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 20 минг 776 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 311  минг 365 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 23  миллион 585 минг нафарга етган,  улардан 812  минг нафари вафот этган. Шунингдек  16 миллион 83 мингдандан ортиқ инсонлар ҳам соғайган.

Ёрлиқ