Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 313 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 25 Aug 2020 10:42:23 GMT )
август 25, 2020 15:42 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 313 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда Ковид-19-га 2213 кишида мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 313 минг 58 нафарга етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 213 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 59  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирус 363  минг 363 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 125 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 20 минг 901 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 313  минг 58 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 23  миллион 585 минг нафарга етган,  улардан 817  минг нафари вафот этган. Шунингдек  16 миллиондан ортиқ инсонлар ҳам соғайган.

Ёрлиқ