Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 315 минг нафарга яқинлашди
(last modified Wed, 26 Aug 2020 10:11:56 GMT )
август 26, 2020 15:11 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 315 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда Ковид-19-га 2243 кишида мубтало бӯлган ва коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 314 минг 870 нафарга етгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 213 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 59  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирус  365  минг 606 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 119 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 21 минг 20 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 314  минг 870 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 24  миллион нафарга етган,  улардан 817  минг нафари вафот этган. Шунингдек  16 миллиондан ортиқ инсонлар ҳам соғайган.

 

Ёрлиқ