Шаҳидлар саййиди мотам маросимининг иккинчи кечаси Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари иштирокида ӯтказилди
(last modified Fri, 28 Aug 2020 11:56:32 GMT )
август 28, 2020 16:56 Asia/Tashkent
  • Шаҳидлар саййиди мотам маросимининг иккинчи кечаси Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари иштирокида ӯтказилди

Муҳаррам ойининг саккизинчи кечасидаги мотам маросими Имом Хумайний Ҳусейниясида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари иштирокида ўтказилди.

Ислом Инқилоб Муаззам Раҳбари идорасининг ахборот департаменти хабарига кўра, корона вирусининг тарқалиши хавфининг олдини олиш ва Оятулло Хоманаий томонидан Коронавирусга қарши кураш Миллий штабининг кӯрсатмаларига қатъий риоя қилиш топшириқларига кӯра тингловчиларнинг иштирокисиз   ўтказилган ушбу маросимда ҳужжатул ислом вал муслимин Рафеий ӯз нутқида Саййидуш шуҳадо алайҳиссалом ҳаракатини қайта қуриш ва янгиланиш ҳаракати деб атади. У шунингдек, илова қилди:

--Карбало ҳодисасидан бугунги кунгача бу тарихий воқеадан сабоқ чиқариб, бутун борлиқлари ва тафаккур тарзини ӯзгартирган одамларнинг руйхати ниҳоятда узун.Мотам маросимларини ҳар доим, ҳатто бугунги коронавирус хавф солиб турган шароитда ҳам ӯтказишнинг сабабларидан бири Ҳусейн (а) ҳаракати сабоқларининг одамлар зеҳнидан унутилиб кетишига йӯл қӯймасликдир.

Мотам маросимида Маҳди Самовоти тавассул дуоси ва мусибат зикрини қироъат қилди. 

 

Дунё шиаларининг учинчи имоми Ҳазрат Абу Абдуллоҳ ал-Ҳусайн (а) нинг азодорлик  маросими ҳижрий 1442 йил муҳаррамнинг еттинчи кечасидан ўн иккинчи кечасигача (2020 йил 26-31 август) Теҳрондаги Имом Хумайний Ҳусейниясида 6 кеча давомида ўтказилади.

Дунё шиаларининг учинчи имоми ва унинг вафоли ёронлари ҳижрий қамарий 61-йили муҳаррам ойининг ӯнинчи куни Карбалода шаҳид бӯлдилар.

 

Ёрлиқ