Ҳусейний Ошўро санаси муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
Бугун ҳижрий-қамарий 1442 йил муҳаррам ойининг ўнинчиси, милодий ҳисоб билан 2020 йил август ойининг 30 куни. Бугун -- Ошуро, Аллоҳнинг энг яхши бандаси Ҳусайн бин Али (а) нинг шаҳид бўлган санасидир.
Бугун Муҳаррам ойининг 10 чи куни шиаларнинг 3 -чи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейний /а/ нинг ҳижрий -қамарий 61 йилда Карбало саҳросида 57 ёшида шаҳид бўлганининг йиллигига тўғри келади.
Имом Ҳусейн /а/ Карбало воқеаси ҳамда Маккадан Карбало томон йўл олганидан шаҳид бўлишининг санаси тўғрисида очиқ ойдин тарзда қуйидагича таъкидлаганлар: "ушбу ҳаракатдан ниятим, Язиднинг исломга қарши ҳукуматини фош қилиш, амр бар маъруф ва мункардан наҳий қилишни мустаҳкамлаш, зулм ва золимлик қаршисида тура олшидир. Қуръонни қўллаб қувватлаш ва Муҳаммад келтирган пок динни тиклашдан бошқа мақсадим йўқ.
Бу эса Аллоҳ Таоло Имом Ҳусейн /а/га топширган вазифа эди ва ул зот ва ёронлари пешин номозидан кейин Ошуро кунида язидийлар томонидан шаҳид эилди.
Исломий Эроннинг Худопараст ва муъмин-садоқатли халқи Муҳаррам ойи кунларида хусусан Хусейний Тосуо ва Ошуро саналарида ҳусепйниялар ва масжпидларда кенг- қамровли азодорлик маросимларини ўтказишади.
Навҳахонлик, занжир уриш маросимлари Имом Ҳусейн /а/ ва Абулфазл-ил Абос /а/ борасида нутқ сўзлаш, Бани Ҳошимнинг қамари ва шаҳидлар сарвари Ҳазрат имом Ҳусейний /а/нинг шаҳид бўлганилигинг йиллиги кечаларидаги исломий Эрон халқининг муҳим маросимларидан ҳисобланади.
Бу йил эса коронавируснинг кенг тарқалгани сабабли эронликлар соғлиқни сақлаш қоидаларини риоя қилган ҳолда азодорлик маросимларини очиқ ҳавода ўтказишмоқда.
Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси ҳам Имом Ҳусейн /а/ шаҳид бўлишининг йиллиги муносабатида барча мусулмонларга хусусан дунё шиаларига ва бошқа эрксевар халқларига тасаллият билдиради.