Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 325 минг нафардан ошди
(last modified Tue, 01 Sep 2020 11:03:23 GMT )
сентябр 01, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  •    Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 325 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 325 минг нафардан ошганини эълон қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 1 минг 682 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 786   нафари касалхонага ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда коронавирусга  376  минг 894 нафар  мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 101 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 21 минг 672 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 325 минг 124 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 25  миллион нафардан ошган,  улардан 855 минг нафари вафот этган. Шунингдек  18 миллион инсонлар  соғайган.

Ёрлиқ