Хатибзода: биз учун ким АҚШ президенти бўлишининг аҳамияти йўқ
(last modified Thu, 03 Sep 2020 11:00:48 GMT )
сентябр 03, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: биз учун ким АҚШ президенти бўлишининг аҳамияти йўқ

Эрон ТИВ наттоғи, кимнинг АҚШ президенти этиб тайинланиши Эрон ислом жумҳурияти учун аҳамиятсиздир деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода, Эрон давлати АҚШ сайловларида аралашган деган АҚШ миллий разветка бошқармаси раиси сўзларига билдирган муносабатида, Вашингтон давлати баъзи мамлакатларга қарши  позиция тутиш ва  разветка компанияларини бошлашга одатланиб қолган деб изоҳлади.

Хатибзода шунингдек, Эон ислом республикаси АҚШнинг ички сиёсатига умуман аҳамият бермайди ва Амерка ичкарисида содир бўлаётган воқеалар АҚШ халқига тегишлидир дея қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида Эрон учун муҳим нарса АҚШнинг Халқаро мажбуриятларини  бажариши, исён ва такаббурликдан воз кечишидир. Аммо энг муҳими  эса Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши ва Эрон ислом республикасига етказган барча зарарлари учун товон тўлашиши ҳисобланади дея аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ миллий разветка бошқармаси раиси John Ratcliffe олдинроқ Эрон давлати Россия ва Хитой билан биргаликда  АҚШ президентлик сайловларига аралашиш учун  чоралар кўрмоқда деб даъво қилганди.

АҚШ миллий разветка бошқармаси раиси шунингдек,  Хитой, Россия ва Эрон ва бошқалар АҚШ сайловларига аралашиш ёки таъсир ўтказиш орқали  ўз мақсадларига эришмоқчи дея иддао қилди.