Эронда соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилинган ҳолда янги ўқув йили бошланди
Бугун Эрон президенти ва таълим вазири иштирокидаги видеоконференция маросимида мамлакатда янги ўқув йилни бошлаш учун қўнғироқ чалинди.
Маросим бошланишида Эрон таълим вазири Муҳсин Ҳожи Мирзоий ўз ҳисоботида коронавирус вазияти ва бундан кейин янги ўқув йил учун кузатилган чоралар ва вазирлик ҳатти - ҳаракатини шарҳлади ва ундан кейин Эрон президенти Ҳасан Руҳоинй ҳам нутқ сўзлади.
Эронда коронавирус сабаб келиб чиққан ўтган йил таълимидаги етишмамовчилигини қоплаш мақсадида янги ўқув йили икки ҳафта олдин бошланди.
Янги ўқув йилнинг қўнғироғини чалингани билан коронавирус вазиятидаги соғлиқни сақлаш дастуруламалларига риоя қилгагн ҳолда, 15 миллиондан ортиқ эронлик ўқувчилар 110 мактабларида дарсга боришди.
Бу йил Эронда бир миллион 300 минг ўқувчи биринчи синфга боришди.