Қолибоф: Эрон миллати АҚШ санкцияларининг зарарини ҳеч қачон кечирмайди
Эрон ислом жумҳурияти парламенти раиси ядровий келишувга нисбатан бошқаларнинг бепарволиги эронликларнинг аччиқ хотирларидан эканлигини таъкидлаб, Эрон миллати АҚШ санкциялари сабаб мамлакатга етказилгани зарарларни ҳеч қачон унутмайди ва кечирмайди ҳам деб айтди.
Эрон паламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф кеча Теҳронда Швецария ТИВ раҳбари Ignazio Cassis билан учрашганида Эрон халқи АҚШ давлатининг қонунга зид, бирёқлама ва золимона санкциялари сабаб АҚШ давлатидан нафратланишади деб қўшимча қилди.
Қолибоф Эрон ислом республикасини ўз принсиплари чорчубасида барча давлатларини билан ҳамкорлик қилишини баён этар экан, , ушбу ҳамкорликлар ёнида Теҳрон давлати ҳар қандай зўравонликкаа қаршидир ва Вашингтон давлатининг зўравонликлари ва ноинсоний сиёсатлари сабаб Эрон мамлакати АҚШ билан музокара ўтказмаётир деб изоҳлади.
Эрон парламенти раиси мустақил Европани Эрон билан муносабатларни тиклаш қобилиятига эга бўлганига ишора қилиб, АҚШ сиёсатлари Европага таъсир қилмаслиги лозим айниқса шундай бир вазиятдаки Вашингтонинг ҳатти-ҳааркатлари Ғарбий осиё минтақасида беқарорлик ва хафсизликни келтириб чиқармоқда.
Қолибоф ўз сўзларида АҚШ тарғиботлари ва тавсиялари билан айрим минтақа давлатларини сионистик режим билан муносабатларини номалшатиришларини Ғарбий Осиёдаги муаммоларга ечимнинг йили бўлмаганига тўхталиб, бунадй ҳатти -ҳаракат минтақалар беқарорлик ва нотинчликларни янада оширади деб аниқлик киритди.
Учрашувда Швецария ТИВ раҳбари ҳам Эрон давлатини бирёқлама ва золимона санкциялардан ранж чекаётганини айтиб, Эрон ва Швецария ўртасида яқинда очилган молиявий канал Теҳроннинг айниқса озиқ-овқат ва дори-дармон соҳасидаги даромадлари оқимига ўз ҳиссасини қўшмоқда ва бу эса албатта унчалик катта эмас ва уни кенгайтириш зарур деб эълон қилди.
Ignazio Cassis Эронда швецариялик компанияларнинг фаолиятига ишора қилиб, мавжуд санкцияларга қарамай, Швецариянинг йирик компаниялари Эронда ҳанузгача мавжуд ва ўз фаолиятлари давом эттиршмоқда деб баён этди.