Россия ҳарбий техникасини Эрон орқали Арманистонга ўтказиш тўғрисидаги даъволар рад этилди
Эроннинг Озарбойжон республикасидаги элчихонаси баъзи ОАВнинг Россиянинг ҳарбий техникаларини Эрон ҳудудлари орқали Арманистонга етказиб берилгани тўғрисидаги хабарни асоссиз деб баҳолади. Эроннинг Озарбойжон республикасидаги элчихонаси баъзи ОАВнинг Россиянинг ҳарбий техникаларини Эрон ҳудудлари орқали Арманистонга етказиб берилгани тўғрисидаги хабарни асоссиз деб баҳолади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Бакудаги Эрон ислом республикаси элчихонаси тарқатган баёнотида Россиянинг қурол-яроқ ва бошқа ҳарбий техникаларини Эроннинг Нурдуз чегара пункти орқали Арманистонга ўтказилиши тўғрисидаги баъзи ОАВнги хабарлари ёлғон ва асоссиздир деб изоҳлади.
Баёнотда келтирилишича, ушбу хабарларни нашр этилиши Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги яқин муносабатларга қарши бўлган душман кучларининг саботажи ва фитнасидир. Душманларнинг мақсади эса икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган ҳамкорлик ва дўстона алоқаларга қаратилган.