Хатибзода: ташқи сиёсатдаги мувозанат Эрон дипломатияси учун бир асос ва принсипдир
(last modified Mon, 07 Sep 2020 10:29:27 GMT )
сентябр 07, 2020 15:29 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: ташқи сиёсатдаги мувозанат Эрон дипломатияси учун бир асос ва принсипдир

Эрон ТИВ наттоғи Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни чуқур ва кўпқиррали эканлигига тўхталиб, Теҳронда ягона ташқи сиёсат бўлиб унда мудофаа, маданий, илмий ва жамоат дипломатиясининг ҳар бири ўз ўрнига эга деб изоҳлади.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода матбуот конференция жараёнида Ҳиндистон мудофаа вазирини Эронга қилган сафарининг аҳамияти ва терроризмга қарши курашда унинг таъсирига ишора қилар экан, минтақада аоасий қудратлардан бири бўлган Эрон минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатишда ўз ролини ўйнайди ва бу борада қўшни давлатлар билан ҳам конструктив ҳамкорлик қилади деб қўшимча қилди.

Хатибзода матбуот конференцияда  Швецария ТИВ раҳбарининг Эрнга қилган сафарига ҳам тўхталиб, бу сафар АҚШ ва Эрон муносабатларига ҳеч қандай алоқаси йўқ  ва Теҳроннинг Вашингтонга нисбатан сиёсатлари ўзгармаган деб таъкидлади.

Эрон ТИВ наттоғи  Швецариянинг молиявий каналини баён этар экан, Эроннинг молиявий ва бойлик ресурслари дунёда жуда кўп, аммо АҚШ Эрон давлатининг молиявий манбаларини ушбу каналга киришига юзсизлик билан тўсқинлик қилмоқда дея айтди.

Саъид Хатибзода ўз сўзларида Эроннинг МАГАТЕга иккита таъсисотларидан намуна олишига берган рухсатини эслатиб, сўнгги ижозатлар Халқаро ядровий келишувга алоқаси йўқ ва фақат келишув чорчубасидадир деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ наттоғи  жосуслик бир база ва марказни яратиш учун БАА ва Исроилнинг саъй ҳаракталарини баён этиб, БАА минтақадаги ва дунёдаги ўз позицияси шунингдек АҚШ ва исроилнинг дунёдаги мавқеини нотўғри тушунмоқда деб эълон қилди.

Хатибзода Эрон давлати БААдан ўз хатоларининг ўрнини тўлдириши ва қоплашини кутиб турганини айтиб,  Эрон ҳеч ким билан ўзининг миллий хавфсизлиги ҳақида ҳазиллашмайди ва ушбу масаланинг муҳимлигини Форс Кўрфази минтақасидаги қўшниларига ҳам аниқ етказган деб эслатди.

 

Ёрлиқ