Эрон давлати Баҳрайн ва сионистик режим ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганини кескин қоралади
(last modified Sat, 12 Sep 2020 08:01:56 GMT )
сентябр 12, 2020 13:01 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Баҳрайн ва сионистик режим ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганини кескин қоралади

Эрон ТИВ-и Манама ва Тел-авив ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши тўғрисидаги эълонни қоралаб буни Баҳрайн томонидан уятли ва камситувчи ҳаракат деб баҳолади.

Бугун Эрон ТИВ-и тарқатган баёнотида  Баҳрайн ҳукумати тўбдан бир хатога йўл қўйиб  ўз халқидан қонунийликни касб этиш ўрнида   уларга юз ўгириб Қуддусни босиб олган босқинчи режимга юз келтирган ва буюк Фаластин армонлари ва ғояларини АҚШнинг ички сайловларига " қурбон қилиш"га уринди де эълон этди.

Баёнота келтирилишича, Баҳрайн ҳукмдорлари бундан буён минтақада ва ислом дунёсида кўп жиноятлар содир этган, ўнлаб йиллик зўравонлик уюштирган, одам ўлдириш билан машғул бўлган , суиқасдлар уюштирган, кўп бегуноҳ инсонлар қонини тўккан босқинчи сионистик режим шериги бўлади.

 Эрон ТИВ баёноти давомида шунингдек, шубҳасиз, Фаластиннинг мазлум халқи ва ҳаққиқат пайида бўлган фуқаролари, дунёнинг эрксевар халқлари  ҳеч қачон Исроилнинг  босқинчи режиим билан муносабатларини нормаллаштирилишини қабул қилишмайди ва бу шармандали ҳатти -ҳаракатлар мазлум Фаластин миллати ва дунёнинг озод халқлари тарихининг хотираларида қолади деб таъкидланган.

ЭронТИВ-и шунингдек Форс Кўрфазида сионистик режимнинг ҳар қандай беқарорлаштириш ва кескинликлар яратишга асосланган ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантириб, Баҳрайн ҳукумати ва унга ҳамроҳ бўлган бошқа режимлар бу борадаги ҳар қандай ҳаракатларнинг оқибатлари учун жавобгар деб аниқлик киритди.

БАА ва сионистик режим ўртасидаги муносабаларни нормаллаштиришини эълон этилганидан бир ой ўтмай, АҚШ президени Дональд Трамп  11 сентябрь куни Баҳрайн ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириши ҳақида хабар бериб, Баҳрайн ва Исроил ўзаро муносабатларини нормаллаштириш хусусида келиша олишган деб эълон этди.

 

Ёрлиқ