Эрон АҚШ ОАВ-нинг ғаразли ҳисоботини рад этди
Эрон ТИВ наттоғи АҚШ ОАВ-ида Эронга қарши ғаразли ва нохолис айбловларни қаттиқ рад этди.
АҚШ жосулик ташкилотлари ва ҳукуматига яқин манбаларига таяниб POLITICO веб- сайти, Эрон давлати АҚШнинг Жанубий Африкадаги элчисини ўлдиришни режалаширмоқда деб даъво қилган.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода АҚШ расмийларини Халқаро арсасида Эронга қарши иддаоларини такрорлланишини ва "чириган" ҳатти-ҳаракатларидан фойдланишдан воз кечиши зарурлигини баён қилар экан, Эрон Халқаро ҳамжамиятнинг масъул аъзоси сифатида халқаро дипломатия принсиплари ва қоидаларига доимо содиқлигини намойиш этган деб қўшимча қилди.
Хатибзода ўз сўзларида, Эрондан фарқли улароқ айнан АҚШ ва Оқ уйнинг амалдаги режими сўнгги йилларда халқаро миқёсида қабул қилинган усуллардан ташқари сон-саноқсиз нотўғри ҳаракатларни амалга оширган. Шу қаторда ўнлаб суиқасд режалари, ҳарбий ва жосуслик аралашувларни режалаштириши ва амалга ошириши, кўплаб халқаро келишувлардан чиқиши ,мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини бузиши, терроризмга қарши курашда буюк ҳисса қўшган шон-шарафли эронлик қўмондон- Сардор Қосим Сулаймонийнини қўрқоқлик билан террор қилиши каби жиноятлар билан асосий дипломатик қоидаларига эътиборсизлик кўрсатаётганини намоийш этди ва халқаро арсасида жинояткор ва исёнкор режимга айланди деб эълон қилди.
Эрон ТИВ наттоғининг айтишича, АҚШда президент сайлови арафасида Вашингтон режимининг Эрнга қарши айбловларга таяниши ва шу билан бирга босимларини ошириш механизмидан суиистеъмол қилиши бу мамлакатни Эронга қарши бдушманона ҳатти ҳаракатларини кучайтириш пайида бўлганидан далолат бермоқда.
Хатибзода шунингдек, келажакда ҳам давом этиши мумкин бўлган бундай ҳаракатлар ва иддаолар шубҳасиз самарасиз бўлиб, Вашингоннинг Эронга қарши давом этаётган мувафақиятсизликлари рўйхатига қўшилади деб аниқлик киритди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғининг таъкидлашича, Эрон олдингидек буюк генерал Қосим Сулаймонийни АҚШ томонидан қўрқоқлик тарзда террор этилгани сабаб Халқаро ҳуқуқий ҳаракатларинии давом эттиради ва ушбу террорчилик ҳаракатни кечирмайди ва ҳеч қачон унутмайди ҳам.