Зариф: Эрон музокара олиб борилган масалалар хусусида қайта музокара ўтказмайди
Эрон ТИВ раҳбари АҚШни Халқаро ядровий келишувни бузган томон эканлигини таъкидлаб, Эрон музокаралар олиб борилган нарсалар учун бошқа музокара олиб бормаслигини маълум этди.
Кеча АҚШ ташқи алоқалар кенгаши институтида онлайн шаклида нутқ сўзлаган Эрон ТИВ раҳбари Эрон ҳадоим Халқаро қонунларни ҳурмат қилган ва ҳеч бир давлатга ҳужум қилмаганини айтиб, АҚШ Халқаро меъёрларни бузган ҳолда, Халқаро ҳамжамиятни ташвишга солмоқда деб айтди
Зариф шунингдек БАА ва Баҳрайниннг сионистик ржим билан муносабатларини нормаллшатирилиши Эроннинг изолияцясига олиб келиши ва ё келмаслиги тўғрисидаги саволга жавобан, БАА ва Баҳрайн аллақачон Исроил режими билан муносабатда бўлган ва қайси давлат яккаланиб қолишини била олиш учун Хавфсизлик кенгаш хулосаларига эътибор қаратиш лозим деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек АҚШнинг Эрон Вашинтонга қарши ҳужум уюштирмоқчи деган иддаоларига тўхталиб, айнан АҚШ жуда сезгир ядро ускуналарини ишдан чиқариш мақсадида Эронга қарши кибер ҳужумлар уюштирмоқда; бу эса минглаб одамарнинг ҳаётига хавф туғдиради, бу ҳақда кўплаб мақолалар ва ҳужжатлар ҳам мавжуд деб изоҳлади.
Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида АҚШнинг Эрон Мудофаа вазирлигига қарши санкцияларига ҳам ишора қилиб, АҚШнинг Эронга қарши санкциялари янгилик эмас ва Эронга жиддий таъсир кўрсатмайди деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири АҚШнинг бу ҳаракатини дунёга қарши ҳаракат сифатида баҳолаб, АҚШ Эронга мумкин бўлган босимларни ўтказди, аммо барчаси мувафаққиятсиз тугади деб эслатди.
Зариф шунингдек, Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони Қосим Сулаймонийни ўлим учун Эроннинг қасос олишини баён қилар экан, АҚШ президенти Дональд Трамп миллий ва минтақавий қаҳрамонни террор этишга буюрди ва Трампга қарши бу жиноий иш ҳали ёпилгани йўқ деб эълон қилди.