сентябр 25, 2020 15:59 Asia/Tashkent
  • Адмирал Хонзодий: денгизда Эронга жиддий таҳдид йўқ

Эрон ислом республикаси армияси денгиз кучлари қўмондони, денгиз чегаралини Эрон қуролли кучлари назорати остида эканлигини таъкидлаб, денгизда Эронга жиддий таҳдид йўқ деб айтди.

Эрон ислом речспубликаси армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳусейн Хонзодий  пайшанба куни кечқурун  Эроннинг иккинчи телеканалига берган интервьюсида,  АҚШнинг террорчи денгиз кучлари флотини бошиданоқ кузатиб бораётганларини таъкидлаб, уларнинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб бормоқдамиз ва улар тўхтаган ҳар бир порт ва ўтадиган ҳар бир жойи бизнинг назоратимиз остидадир деб изоҳлади.

Адмирал Хондзодий шунингдек  АҚШ террорчи денгиз кучлари янги флотини Форс Кўрфазига кирганинига тўхталиб, уларнинг бунадй ҳаракатлари сиёсий мотив ва ёндашувга эга бўлиб,  минтақа хавфсизликига бирон таъсири йўқ, чунки  Эрон кузатадиган ва назорати остидаги сувлар жуда хавфсиздир деб аниқлик киритди.

Эрон ислом речспубликаси армияси денгиз кучлари қўмондони ўз сўзларида, агар АҚШ денгиз террорчилари заррачадек ва ё кичик хатога йўл қўйсалар, қаттиқ жавоб олишади деб қўшимча қилди.

 Шу ўринда Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси денгиз кучлари қўмондони адмирал Алиризо Тангсирий ҳам  АҚШлик террорчи ҳарибйларини Фарс Кўрфази минатқасида Эрон кучлари назорати  остида эканлигига ишора қилиб, Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси денгиз кучлари  Эрон армияси денгиз кучлари билан жиддий ҳамоҳанглик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка эга бўлиб, иккита қуролли кучлар ўртасида жуда яхши ваҳдат ва бирдамлик мавжуд деб эълон этди.

 

Ёрлиқ