Эронда коронавирус билан касалланган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди
(last modified Fri, 25 Sep 2020 12:27:27 GMT )
сентябр 25, 2020 17:27 Asia/Tashkent
  • Эронда  коронавирус билан касалланган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди

Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичда мамлакатда коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 563 та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 708 нафари касалхоналарда ётқизилди,  дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 439 минг  882  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 207 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 25 минг 222 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 369 минг 842  киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 32 миллион нафардан ошган, шулардан 988 минг нафари вафот этган ва 24 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.