Руҳоний: АҚШ қўшинларининг иштироки, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига зарар келтиради
Эрон ислом республикаси президенти АҚШ қўшинларини Ироқ, Афғонистон ва Форс кўрфазининг жанубий мамлакатларидаги иштирокини минтақанинг хавфсизлиги ва барқарорликига зарар етказувчидир деб айтди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний кеча Теҳронда Ироқ ТИВ раҳбари Фуод Ҳусейни қабул қилганида АҚШ қўшинлари мавжуд бўлган ҳар бир давлатнинг вазифаси АҚШни минтақадан чиқаришга ҳаракат қилиш эканлигини таъкидлаб, Эрон бу заминдаги Ироқ парламенти қабул қилган қарорини ижобий қадам сифатида билади деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Эрон давлати Ироқнинг бирлиги ва бирдамлигига ёрдам бериш учун Ироқ ҳукумати ва халқи ёнида туришига ишора қилиб, Эрон ҳардоим Ироқ халқи ва қонуний ҳукуматини қўллаб- қувватлайди ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳининг ҳужумлари пайтида Теҳрон давлатининг ироқликларга кўрсатган ёрдмлари бу кўмакларнинг энг олий намунаси бўлган деб изоҳлади.
Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам ироқлик ҳамкасби билан учрашганида Эроннинг Ироқ сиёсий жараёни ва суверенитетини қўллаб -қуватлашишини эълон қилиб, Ироқ хавфсизлигини Эрон учун жуда муҳим эканлигини маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, Ироқ ҳудудларида АҚШ томонидан эронлик генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганига тўхталиб, Бағдод давлатининг бу заминада ўз масъулиятига янада кўпроқ амал қилишини сўради.
Ироқ ТИВ раҳбари Фуод Ҳусейн ҳам Бағдод ва Теҳрон муносабатларининг стратегик аҳамиятини таъкидлаб, Эрон ва Ироқ муносабатлари қадимий тарих ва қўшма географияга эга бўлиб, фақат иқтисодий ва сиёсий манфаатлар билан чекланиб қолмайди деб айтди.
Фуод Ҳусейн шунингдек, Ироқ ўз ҳудудларидан қўшни мамлакатларига таҳдид қилишга йўл қўймаслигини эълон этди.