сентябр 29, 2020 14:49 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: ҳеч қандай ҳолатда Эрондан қурол ва ўқ-дориларни олиб ўтишга йўл қўйилмайди

Эрон ТИВ наттоғи Эрондан Арманистонга қурол-яроқ ва ҳарбий техникаларнинг транзити ҳақидаги хабарни рад этиб, Эрон ислом республикаси ўз ҳудудидан қурол ва ўқ -дориларни узатишда фойдаланишга йўл қўймайди деб таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода,  Эрон ҳудудлари орқали Арманистонга қурол- яроқ транзит қилишган деган айрим ёлғончи ОАВнинг иддаолари хусусида журналистларга берган интервьюсида, одамда Эрон ислом республикаси ва қўшни давлатлар ўртасида юк автоуловлари ҳаракати ва анъанавий фуқаролик моллари транзити ҳардоим ўрнатилади ва юқорида қайд этилган, юк машиналари фақат шу доирада ишлайдию холос деб аниқлик киритди.

Хатибзода шунингдек Эрон ислом республикаси товарларнинг ҳаракатланиши ва мамлакатларга транзит жараёнини диққат билан кузатиб бориши ва назорат қилиши билан бирга, ҳеч қандай тарзда қурол ва ўқ -дориларни ўтказиш учун Эрон ҳудудидан фойдаланишга йўл қўймайди деб қўшимча қилди.

Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири арманистонлик ва озарбойжонлик ҳамкасблари билан алоҳида телефон орқали суҳбатларда томонларни сабр- тоқатли бўлиш, ўзларини тийиш ва ҳарбий ҳолатни дарҳол тўхтатишгга чақириб халқаро ҳуқуқ ва қонунлар доирасида келиб чиққан муммоларни ҳал қилишларини тавсия этганди.

Ёрлиқ