Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари Тоғли Қорабоғдаги сўнгги воқеалар бўйича маслаҳатлашдилар
(last modified Sat, 03 Oct 2020 06:26:31 GMT )
октябр 03, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари Тоғли Қорабоғдаги сўнгги воқеалар бўйича маслаҳатлашдилар

Эрон ислом республикаси ва Россия ташқи ишлар вазирлари минтақа ўзгаришлари юзасидан фикр алмашдилар.

Кеча Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари Муҳаммаджавод Зариф ва Сергей Лавров,  телефон орқали суҳбатларида  Тоғли Қорабоғ минтақасидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилишди.

Сўнгги хабарларга биноан, Тоғли Қорабоғнинг баҳсли минтақасида Арманистон ва Озарбойжон республикаси кучларининг кенг ҳужумлари билан  тўқнашувлар жума куни ҳам кет-макет олтинчи кун давом этди.

Арманистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат кчлари кеча жума куни Озарбойжон республикаси кучларининг 3 та учувчисиз учоқлари ва 2 та вертолётини уриб туширганини эълон қилди.

Ушбу даъво Баку давлати томонидан тасдиқланмаган.

Айни пайтда, Озарбойжон респубикаси Мудофаа вазирлиги Мадагиз атрофидаги баландликларни озод қилингани ва қўшинларнинг Жаброил ва Фузулий минтақалари томон юришини маълум этди.

 

Ёрлиқ