Зариф: Халқаро ҳамжамият Исроилни ядро қуролларини йўқ қилишга мажбур қилиши лозим
Эрон ТИВ раҳбари кеча халқаро ҳамжамиятни зудлик билан сионистик режимни NPT ядро қуролини тарқатмаслик битимига қўшилишга ва ядро арсенали - омборларини йўқ қилишга мажбур қилишга чақирди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф БМТда " Халқаро ядро қуролларни йўқ қилиш" куни муносабатидаги виртуал йиғилишида атом бомбасини илк марта ва ягона фойдаланувчи бўлган АҚШ режимини танқид қилар экан, ушбу учрашувнинг инсониятни озод қилиш учун глобал сафарбарликни кучайтириш йиғилишига айланшига умид билдирди.
Зариф бундай қуролларни зарарсизлантириш учун ядро қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани қайта кўриб чиқиш йиғлишлари ва халқаро Адлия судининг улардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги маслаҳат хулосаларига бир неча бор мурожаат қилингани ҳақида гапириб, ядро қуролига эга қудратлар ўзларининг аниқ мажбуриятларини аниқ жадвал асосида бажаришлари кераклигини таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг ўз ядро арсеналини янгилаш ва кучайтириш борасидаги ҳаракталарига тўхталиб, афсус билан айтганда АҚШ нафақат янги ядро қуролларини ишлаб чиқариш билан ўз қурол яроқларини янгилайди ва кучайтиради, балки ядро қуролга таяниш даражасини пасайтириши билан бошқа мамлакатларга таҳдид қилиб ўрта масофага мўлжалланган ядровий ракеталар ҳамда Халқаро ядровий келишувдан чиқиши билан NPT- ядро қуролини тарқатмаслик битимига жиддий зарба етказмоқда дея қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек АҚШнинг Ғарбий Осиё минтақасидаги ягона ядро арсеналга эга бўлган сиоинстик режимни шартсиз қўллаб- қувватлаётганига ишора қилиб, Исроилнинг қонунбузар режими бошқаларга атом қурол билан йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда ва шу билан бирга қуролларнинг кўпайиши хусусида ўзини мазлум сифатида кўрсатмоқда деб аниқлик киритди.
Йиғилишда Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари Халқаро ҳамжамиятни тажовузкорлик унинг табиатининг бир қисми бўлган Исроилни NPTга қўшилишга ва Халқаро Атом энергияси агентлиги инспекторларини қабул қилишга мажбур қилишга чақирди.