Эрон ТИВ раҳбари Қувайтнинг янги амири билан мулоқот қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Қувайтда ташрифи давомида бу мамлакатнинг янги амири билан учрашди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг бугунги хабарига кўра, Қувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад-аж Жобир- ас -Сабоҳ вафоти муносабати билан бу мамлакат ҳукумти ва халқига ҳамдардлик билдириш учун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний номидан Қувайтга ташриф буюрган мамлакат ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Қувайтнинг яниг амири Наваф ал Аҳмад аж-Жобир ас-Сабоҳ ҳамда бу мамлакат ТИВ раҳбари Аҳмад Носир Ал-Муҳаммад ас-Сабоҳ билан учрашиб мулоқот қилди.
Учрашувда Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Эрон ҳукумати томонидан Қувайт халқига ҳамдарлик бидириб, Наваф ал-Жобир ас-Сабоҳни мамлакатда янги амир этиб тайнилангани муносабати билан уни табриклади ва Теҳрон давлатини ҳардоим Қувайтни қўллаб- қувватлашашини маълум этди.
Қувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад-аж Жобир- ас Сабоҳ ўтган сешанба куни 91 ёшида вафот этди.
У июль ойидан бери АҚШнинг Minnesota штатининг Rochester шаҳрида касалхонада даволанётган эди.
Сабоҳ ал-Аҳмд-аж Жобир- ас-Сабоҳ вафотидан кейин Қувайт ҳукумати баёнот чиқариб, олдин валиаҳд шаҳзода бўлган Наваф ал-Жобир ас-Сабоҳни Қувайтнинг янги амири этиб таийнланганини эълон қилди.