Эрон президенти : Эрон давлати террорчи гуруҳларнинг чегара ҳудудларига келишига йўл қўймайди
(last modified Wed, 07 Oct 2020 09:15:27 GMT )
октябр 07, 2020 14:15 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти : Эрон давлати террорчи гуруҳларнинг чегара ҳудудларига  келишига йўл қўймайди

Эрон ислом республкаси президенти сўзлаган нутқида, Эронни чегарадош ҳудудларига террорчи гуруҳларнинг ҳузури ва нуфуз топишига ҳеч қачон йўл қўймайдиганини таъкидлаб, бу масалани қабул қилиш мумкин эмас. Шунингдек бу мавзуни ҳам қўшни давлатлар расмийларига очиқчасига айтганмиз дея излҳлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  давлат делегацияси йиғилишида  Арманистон ва Озарбойжон респуликаси президентлари билан телефон орқали суҳбатларига тўхталиб, ўтган суҳбатларда асосий эътибор Озарбойжон республикасининг ҳудудий яхлитлигини сақлашга қаратилди, аммо Эрон давлати  бирон бир масала ва мавзуни можаро ва низо йўли билан  ҳал қилиб бўлмайдигани ва бошқа йўлларни излаш лозимлигини ҳам таъкидлаб келмоқда. Теҳрон давлати бу заминда  ёрдам беришга ҳардоим тайёр дея қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек, айрим кимсаларни Сурияда  Эрон ислом жумҳурияти йиллар давомида уларга қарши кураш олиб борган террорчиларни  мамлакат чегараси яқинига олиб келишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз деб аниқлик киритди.

Эрон президенти ўз сўзларида  Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги урушни минтақавий урушга айланиши  тўғрисида огоҳлантириб,  тўқнашувларни янада кенгайтириш пайида бўлган кимсалар, урушни давом этиши бирон бир мамлакат манфатига мос келмайдигани ва бу уруш сиёсий жиҳатдан тугаши кераклигига эътибор қаратишлари лозим дея эълон қилди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ишғол ва урушни Эрон ислом жумҳурияти ҳеч қачон қабул қилмайдиганини баён этиб,  амалга оширилаётган саъй -ҳаракатлар биан минтақада барқарорлик ва тинчликни қайтишига умид билдирди.

 

Ёрлиқ