Зариф АҚШнинг Эрон банкларига қарши янги санкцияларини қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55177
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг бир қатор Эрон банкларига қарши янги санкцияларини қоралади
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 09, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Зариф АҚШнинг Эрон банкларига қарши янги санкцияларини қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг бир қатор Эрон банкларига қарши янги санкцияларини қоралади

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра  кеча Муҳаммад Жавод Зариф  ўзининг Twitter-даги саҳифасида  АҚШнинг Эрон банкларига қарши янги санкцияларини қоралади ва уларни коронавирус пандемияси авжида  озиқ-овқат ва дори-дармонлар ҳақини тўлашнинг қолган каналларини йўқ қилишга уриниш сифатида баҳолади.

"АҚШ режими глобал коронавирус эпидемияси пайтида озиқ-овқат ва дори-дармон учун қолган [молиявий] тўлов каналларимизни йўқ қилишни ният қилмоқда", деб қўшимча қилди Зариф.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек,  таъкидлади: эронликлар бу янги зулмга дош берадилар; Аммо бир жамиятни очарчиликка гирифтор қилиш учун қилинаётган фитналар  инсониятга қарши жиноятдир.

Зариф огоҳлантирди: ушбу зулмни содир этганлар ва уни бажарувчилар жавобгарликка тортилади.

АҚШ Молия вазирлиги пайшанба куни кечқурун (Теҳрон вақти билан) Эроннинг 18 банкига қарши санкциялар жорий қилди.

Ядровий келишувдан ноқонуний чиқиб кетганидан сўнг (2018 йил 8-май) Қўшма Штатлар Эронга босим ўтказиш учун кенг қамровли кампанияни бошлади.

Вашингтон Эронга қарши "максимал босим кампанияси" нинг мақсади Теҳрон билан АҚШнинг барча муаммоларини ҳал қиладиган янги келишувга эришиш эканлигини иддао қилади.

Президент Доналд Трамп маъмуриятининг бу ҳаракати ички ва халқаро миқёсда қораланишга сабаб бўлди.

Эрон Ислом Жумҳурияти муқовимат жабҳасининг  муҳим аъзоси сифатида АҚШ-сионистларнинг фитналари ва минтақадаги ҳаракатларига қарши курашда муҳим рол ўйнайди.