Эроннинг "Ялдо" филми француз журналининг Гран-присини қӯлга киритди
Франциянинг "Ел" журнали Grand Cinema мукофоти Эроннинг "Ялдо" филмига топширилди.
Меҳр янгиликлар агентлигининг хабар беришича, "Ел" журналининг кино мукофоти 10 йил давомида танланган филмларга берилиб келинмоқда.
Бу йил ушбу мукофотнинг танловида "Ялдо" ҳакамлар ҳайъатининг ижобий овозларини қўлга киритиб, бош совринни қўлга киритди. Бу ушбу журнал мукофотини олган биринчи Эрон филми ҳисобланади.
"Франция киноси" журналининг ёзишича, "Ялдо" филми 7-октабр, чоршанба кунидан бошлаб бутун Франция бўйлаб намойиш этилмоқда ва театрларнинг нисбатларини ҳисобга олган ҳолда, у биринчи намойиш кунида сотувлар жадвалида биринчи ўринни эгаллади.
"Али Мусаффо" ва "Масъуд Бахши" режиссиёрлигида ишлаб чиқарилган "Ялдо" Эроннинг "Санъат ва тажриба" кинотеатрларида ҳам намойиш этилмоқда.