Эроннинг Евроосиё иттифоқига экспорти ҳажми 6 фойизга кўпайди
(last modified Thu, 15 Oct 2020 10:47:44 GMT )
октябр 15, 2020 15:47 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Евроосиё иттифоқига экспорти ҳажми 6 фойизга кўпайди

Эроннинг Савдо-тижоратни ривожланириш ташкилоти, 2018 йил 27 октябрь ва 2019 йил 22 август оралиғида Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига экспорт ҳажмини 6 фойизга кўпайганлигини хабар қилди.

Меҳр ахборот  агентлигининг хабар қилишича, Эрон Савдо-тижоратни ривожлантириш ташкилотини ҳисоботига кўра, Эрон Евроосиё билан ҳамкорликлари жараёнида энг кўп Россияга  ва энг кам ҳам Белоруссияга маҳсулотларини экспорт қилган.

Ҳисоботда келтирилишича,  шунингдек бу орада Эрон энг кўп Россиядан ва энг кам Қирғизистондан маҳсулотларни импорт қилган.

Эроннинг божхона статистик маълумотларига асосан, Эроннинг Евроосиё иттифоқига аъзо жами 5 мамлакат билан ташқи савдо ҳажми икки милиард доллардан ошган ва бу рақам ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6 фойизга кўпроқдир.