Ҳимматий: Халқаро валюта жамғармаси АҚШ босимидан қатъий назар, Эронга маблағ ажратиши керак
Эрон Марказий банкининг бош директори, Халқаро валюта жамғармасии Теҳроннинг коронавирусга қарши курашиши учун фавқулодда манбаларни топишидаги таклифига сиёсий лоббилар ва ё АҚШ босимларидан ташқари жавоб бериши лозим деб айтди.
Эрон Маркий банки раиси Абдуносир Ҳимматий кеча Middle East and North Africa - MENA- га аъзо давлатлар марказий банклари раҳбарлари билан видеоконференция орқали йиғилишида Эрон давлатини ўзининг қонуний манбаларига таяниб коронавирусга қарши куршда муносиб чоралар кўрганига ишора қилиб, аммо АҚШнинг ноқонуний санкциялари Эроннинг чет элдаги ўз ҳаққи бўлган манбаларига қўл топиши ва кириши йўлига тўсиқ яратмоқда дея изоҳлади.
Ҳимматий ўз сўзлларида, Эрон ҳам Халқаро валюта жамғармасининг бошқа аъзолари сингари коронавирусга қарши кураш учун тақдим этилган фонднинг фавқулодда манбаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга деб таъкидлади.
Эрон Маркзий банки раҳбари коронавирус тарқала бошланганиниг биринчи кунларида Теҳрон давлатини Халқаро валюта жамғармасидан фавқуладда манбаларни талаб қилганини эслатиб, ушбу жараён мантиқсиз ва ҳеч қандай аниқ натижа билан узоқ давом этди деб қўшимча қилди.
Абдуносир Ҳимматий шунингдек АҚШнинг Эроннинг таклифига қарши чиқишига тўхталиб, АҚШнинг бундай ҳатти ҳаракатлари халқаро ташкилотнинг мақсадлари ва моҳиятига зиддир ва Халқаро валюта жамғармаси камситишларсиз ҳамда сиёсий лоббилар ва ё бошқа мамлакатлар шу жумладан АҚШнинг босими ва таъсиридан ташқари Эроннинг фавқуллодда маблағ ажратиш тўғрисидаги қонуний талабига зудлик билан жавоб бериши кутилмоқда деб эълон қилди.