феврал 25, 2024 18:30 Asia/Tashkent
  • Халқаро Валюта жамғармаси: Эрон Ислом республикасининг иқтисодий ўсиши ва нефт ишлаб чиқариш ортиб бормоқда
    Халқаро Валюта жамғармаси: Эрон Ислом республикасининг иқтисодий ўсиши ва нефт ишлаб чиқариш ортиб бормоқда

Халқаро Валюта жамғармаси Эрон мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва нефт қазиб олиш ҳажмини ошиб бораётганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Халқаро Валюта жамғармаси даврий ҳисоботларида дунё мамлакатларининг макроиқтисодий кўрсаткичлари бўйича баҳолашни эълон қилар экан, Эрон Ислом республикасининг иқтисодий ўсиши олдинги  прогнозларга қараганда сезиларли даражада ошган деб изоҳлади.

 Мазкур жамғарманинг янги ҳисоб -китоблари эса Эроннинг 2023-йилдаги иқтисодий ўсиши ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ўсиши билан 5,4 фоизга етганини кўрсатмоқда. Халқаро валюта жамғармаси бундан олдин Эроннинг иқтисодий ўсиш 2023-йилда 3 фоизга етишии тахмин қилган эди.

Бу жамғарма Эрон Ислом республикасининг жорий йил яъни 2024 йилда иқтисодий ўсиши прогнозини 3 ой олдинги ҳисоботига нисбатан 3,7 фоиз деб эълон қилди. "13-йилнинг октябрь ойидаги ҳисоботи Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида  2024-йилда Эрон иқтисодиётининг 2 фоизга ўсишини прогноз қилганди.

Халқаро Валюта жамғармаси Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка давлатларининг иқтисодий аҳволига ҳам эътибор қаратиб Эронда башоратларга нисбатан иқтисодий ўсиш суръат билан ошиши масаласиига ишора қилган.. Бунга Эронда нефт қазиб олишнинг кутилгандан юқори ўсиши сабаб бўлди.

Эроннинг янги йилда нефт қазиб олиш  ҳажми кунига 2,7 миллион баррелдан ошди ва бу эса 2020-йлга нисбатан 700 минг баррелга кўпдир деб аниқлик киритган бу жамғарма.

Ёрлиқ