Швецариянинг Теҳрондаги элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилди
(last modified Thu, 22 Oct 2020 11:16:54 GMT )
октябр 22, 2020 16:16 Asia/Tashkent
  • Швецариянинг Теҳрондаги элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилди
    Швецариянинг Теҳрондаги элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилди

Вашингтон режимининг Теҳрон ҳукумати АҚШ президентлик сайловларига аралашмоқда деган иддаолари ортидан Эронда АҚШ манфаатларини ҳимояловчи Швецария элчиси Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода АҚШ расмийларидан айримини Теҳрон давлати АҚШ президентлик сайловларига аралашмоқда деган даъволаридан кейин,   Швецария элчисини Эрон ТИВ-ига чақиртирилганига тўхталиб, Теҳрон давлати яна бир бор Вашингтоннинг сохта, қалбаки ва номуносиб даъволарини рад этиб,  Эрон учун АҚШда қайси бири /Дональд Трамп ва Байден/ президент бўлиши ҳеч қандай фарқ қилмайди ва аҳамиятсиздир  деб изоҳлади.

Хатибзода ўз сўзларида  бошқа мамлакатлар ички ишлари ва сайловларига аралашишда "катта тажриба"га эга бўлган ва ўзининг хом хаёллари ва сохта дунёсида яккаланиб қолган АҚШ ва сионистик  режими  АҚШ президентлик сайловлари остонасида  бошқаларни айблаш йўли билан  олдиндан пррограммалаштирилган сенариялари ва нодемократик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида асоссиз иддаолар қилишмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек  Эрон АҚШга беҳуда прогнозлар, асосссз айбловлар ва шубҳали сенариялардан воз  кечиши ва Халқаро муносабатлар даражасида ва бошқа давлатларга нисбатан нормал маммлакат каби муносабатда бўлишини  тавсия этади деб  аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ миллий разветкаси  директори John Ratkliff  Эрон ва Россия давлатларини АҚШнинг президент сайловларига аралашишга уришнишда айблади.