Эронда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /335 киши вафот этди/
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i55453-Эронда_коронавирусга_чалинган_6_мингдан_ортиқ_беморлар_аниқланди_335_киши_вафот_этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 335 киши қурбон бўлди.
(last modified 2021-08-01T04:26:27+00:00 )
октябр 23, 2020 13:14 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /335 киши вафот этди/

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 335 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 134-та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 214 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 556 минг 891 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 335 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 31 минг 985 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 446 минг 685 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Шунингдек, коронавирусни юқтириб олган 4 мингу 933 нафар бемор ёмон аҳволда даволанмоқда.

Лорий ҳозиргача 4 миллион 658 мингу 727 Ковид-19 диагностик текширувлар ўтказилганлигини таъкидлади.  

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 42 миллион  нафарга етганким, шулардан 1 миллион 142 мингдан ортиғи вафот этган.