Эрон қуролли кучларининг наттоғи Арманистон ва Озарбойжон республикасини огоҳлантирди
Эрон қуролли кучлари бош штабининг наттоғи ўз сўзларида, Эрон давлати ўзининг Арманистон ва Озарбойжон республикаси билан чегараларида ҳар қандай хато ва таҳдидларга тоқат қилмаслиги ва ҳар қандай тажовуз ва ва таҳдидларга қарши жиддий чоралар кўриши тўғрисида огоҳлантирди.
ИРНА тарқатган кечанги хабарига кўра, бригада генерали Абулфазл Шикорчи шунингдек Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ минтақаси сабабли юз бераётган тўқнашувлар ва уччинчи давлат чегараларида халқаро қўшничилик қоидалари ва уруш қонунларига роя қмилинмаслиги, Эрон ислом республикаси ҳудудларига минометлардан ўқ отилишига олиб келган деб айтди.
Эрон қуролли кучларининг наттоғи сўзлаган нутқида, чегара ҳудудлари ва Эрон халқининг хавфсизлиги бизнинг қизил чизиғимиздир ва шу муносабат билан ҳар икки давлатни чет элликларнинг фитналари ва бузғунчиликларидан эҳтиёт бўлиши икки давлат ўртасидаги муаммоларни тинч йўллар ва мулоқот орқали ҳал қилишни ва эҳтиёткрлик билан ҳаракат қилиши, Эроннинг ҳудудий чегаралари ва Эрон халқнинг хавфсизлиги ва тинчликига хавф солмаслика чриамиз дже эълн қилди.хавф
Генерал Абулфазл Шикорчи Эроннинг Арманистон ва Озарбойжон республикаси билан яхши қўшничилик ва сабр тоқати суиистеъмол қилинмаслиги лозимлигини таъкидлаб, тўқнашаётган томонларни Эроннинг қизил чизиқларига кирмасликлари, акс ҳолда пушаймон бўлишларини яна бир марта эслатди.
Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ минтақасида Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тўқнашувлар 27 сентябрь куни эрталаб қайта бошланди ва шу пайтгача иккила томоннинг бир қатор ҳарбийларини ва тинч аҳолини ҳалок бўлишига сабаб бўлган.
Тоғли Қорабоғ минтақасида тўқнашувлар бошланганидан бери ўнлаб миномет снарядлари ва ракеталар Эроннинг чегарадош қишлоқларига келиб тушиб чегара аҳолисига зарар етказган.