Ироқчи: Эрон Тоғли Қорабоғ минтақасида оташкесим жорий қилиш тарафдори
(last modified Fri, 30 Oct 2020 10:44:06 GMT )
октябр 30, 2020 15:44 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: Эрон Тоғли Қорабоғ минтақасида оташкесим жорий қилиш тарафдори

Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ўринбосари Тоғли Қорабоғнинг баҳсли минтақасида оташкесим эълон қилиниши лозимлигини таъкидламоқда.

Бугун Арманистон Ташқи ишлар вазири Зуҳраб Мнацаканиян билан учрашувда Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи  Эроннинг Тоғли Қорабоғ минтақасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифини баён этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳамкорлик учун  зарур салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.  
Мнацаканиян ӯз навбатида  Ислом Жумҳуриятининг минтақавий барқарорлик ва тинчликни сақлашдаги ролини олқишлаб, Арманистон Эроннинг минтақавий хавфсизликка янги таҳдидларга нисбатан хавотирларини ҳис қилишини айтди.
  Ироқчи ва Мнацаканиян халқаро террорчиларнинг Яқин Шарқдан баҳсли Тоғли Қорабоғ  ҳудудига ўтказилишидан хавотир билдиришди ва буни бутун минтақа учун жиддий таҳдид деб аташди.
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Арманистон пойтахти Ереванга пайшанба куни кечқурун Озарбайжон Республикаси ва Россия расмийлари билан учрашув ва маслаҳатлашувдан сўнг келди.
Тоғли Қорабоғ минтақасида Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувлар 27 сентябр куни   қайта тикланди ва шу пайтгача ҳар икки томондан бир қанча одам ҳалок бўлди.