Эрон Мудофаа вазирлиги: Эрон миллати зўравонликка қарши курашни кучайтириш қарорига келган
(last modified Tue, 03 Nov 2020 10:22:31 GMT )
ноябр 03, 2020 15:22 Asia/Tashkent
  • Эрон миллати зўравонликка қарши курашни кучайтириш қарорига келган
    Эрон миллати зўравонликка қарши курашни кучайтириш қарорига келган

Эрон Мудофаа вазирлиги зўравонликка қарши кураш куни бўлган 13 чи обон муносабатидаги баёнотида, зўравонликка қарши кураш, ҳамда халқларни ҳар қандай мажбурлаш ва қўрқитиш қаршисида тура олиш Ислом Инқилобининг фалсафаси билан чамбарчасб боғлиқдир дея айтди.

Бугун Эрон Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотида, Эрон халқи АҚШнинг жосуслик уясини тасхир этиши билан нафақат фитначилар кўзларини кўр қилди, балки Эрон халқини зўравонликка қарши курашда жиддий қарор қилганини яққол исботлаб берди дея эълон қилди.

Баёнотда келтирилишича,  исломий Эроннинг эрксеварлари ва буюк халқига қарши  душманларнинг зўравонликлари, жиноятлари ва  санкцияларидан қирқ йил ўтиб боришидан кейин,  Теҳрондаги АҚШ жосуслик  уясини забт этилганининг сабаблари ва заруратини янада маълум бўлмоқда.

Эрон миллатига тенгчиз урушни юклаш, ўн минглаб фуқароларини шаҳид этиш ва ёки жароҳатлантириш, ваҳшиёна ҳужумлар орқали муҳим объектларни талон-тарож қилиш, Эронга нисбатан энг кучли сиёсий ижтимоий ва хавфсизлик тазйиқларни ўтказиш, миллатнинг интеллектуал ва доктрин асосларига қарши кенг қамровли психологик уруш ва тажовузлар, террорчилик гуруҳлардан фойдаланиб   воситачилик урушларни йўлга қўйиш, эронликларга қарши энг оғир иқтисодий санкцияларни қўллаш,  АҚШ режимиинг Эронга қарши жиноятларининг фақта бир қисмидир деб эълон қилинган, Эрон Мудофаа вазирлиги баёнотида.