Руҳоний: Эрон мамлакати ШҲТ аъзоларининг асосий эҳтиёжларини таъминлашга қодир
Эрон президенти, Теҳроннинг яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ишонч яратиш ва қўшнилар билан музокара қилиш бўйича принсипиал сиёсатига тўхталиб, Ғарбий Осиёдаги транспорт магистралларидан бири сифатида Эрон минтақадаги кўплаб давлатлар ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзоларининг инфратузлма эҳтиёжларини қодиришга ҳаракат қилишга тайёр деб айтди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Россия президенти Владимир Путин виртуал шаклда мезбонлик қилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 20 саммитида коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун изчил ёндошув зарурлигига тўхталиб, Эрон давлати коронавирусга қарши кураш бўйича ўз тажрибаларини ШҲТга аъзо давлатлари билан баҳам кўришга тайёр дея изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида доимий хавфсизликка фақат шериклик, тинчлик эвазига эришиш мумкинлигини таъкидлаб, Эрон ўз шериклари ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан терроризм, эктремизм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши самарали курашишга давом этади дея қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида Арманистон ва Озарбойжон республикаси ҳукуматларининг ҳарибй можароларни тўхтатиш ва урушни дипломатик йўллар билан ҳал қилиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги сўнгги қарорларидан мамнунлигини билдириб, Эрон давлати зиддият ва келишмовчиликларни камайтириш, минтақада барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор ва адолатли тинчликни ўрнатиш бўйича ҳар қандай саъй -ҳаракатларни олқишлайди деб аниқлик киритди.
Эрон президенти шунингдек Каспий денгизи соҳилидаги Рашт-Бандар Анзали темир йўлининг қурилишини тугаши билан шимолий-жанубий коридор темир йўлининг фойдаланишга топширилишини баён этар экан, яқин бир неча ҳафта ичида Хоф-Ҳирот темир йўлининг очилиши Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларига очиқ ва Халқаро сувларга, Европага ҳамда Эрон ва минтақадаги бошқа мамлакатлар бозорларига арзон нархларда кириши учун катта бир совға ва ёрдам бўлади деб эълон этди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ сайловлари натижаларини нафақат дунё, балки АҚШ халқи ҳам ҳозирги ҳукуматининг нотўғри сиёсатидан чарчаганини кўрсатганини эслатиб, энди АҚШда сайланган мансабдор шахслар ва янги раҳбарлари ўз миллатининг мурожаатларини яхши тушинишлари ва ўзлариниг ташқи сиёсатини ва бошқа миллатлар ва давлатларга нисбатан ўз позицияларини ўргартиришининг вақти етиб келган дея баён этди.