Эрон ТИВ раҳбари Покистон армияси қўмондони ва ташқи ишлар вазири билан учрашди
(last modified Wed, 11 Nov 2020 10:11:51 GMT )
ноябр 11, 2020 15:11 Asia/Tashkent
  • Зариф Покистон армияси қўмондони ва ТИВ раҳбари билан учрашди
    Зариф Покистон армияси қўмондони ва ТИВ раҳбари билан учрашди

Эрон ТИВ раҳбари Покистон пойтхати- Исломобод шаҳрига ташрифининг иккинчи кунида Покистон қуролли кучлари штаб-квартирасида бу мамлакат армияси қўмондони билан учрашиб, мулоқот қилди.

ИРНА ахборот агентлигига кўра, бугун Эрон ташқи ишлар вазири  Муҳаммаджавод Зариф  Покистон армияси штаб-квартирасидаги шаҳидлар ёдгорлигида Покистон армияси қўмондони Қамар  Жовид Божво билан  ташриф буюрганида бу мамлакат армияси шаҳидлари хотирасига эҳтиром бажо келтирди.

Маросимдан сўнг, Зариф ва Божво терроризмга қарши кураш, чегара ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорилкларни мустаҳкамлаш ва икки қўшни давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Муҳаммаджавод Зариф ва Қамар Божво шунингдек минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмшадилар.

Эрон ТИВ раҳбари ва Покистон қуролли кучлари қўмондони  икки мамлакат ўртасида хусусан хавфсизлик ва ўзаро тинчлик ва дўстлик чегаралари сифатида номланган умумий чегараларни қуриқлашда  кенг қамровли ҳамкорилкларни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлашди.

Эрон ташқи ишлар вазири бугун покистонлик ҳамкасби Шоҳ маҳмуд Қурайший билан ҳам учрашиб икки давлат қизиқадиган муҳим масалаларни муҳокама қилди.

Покистон Бош вазири Имрон Хон билан учрашиш ва бугун оқшом Исломобод  стратегик тадқиқотлар институтида нутқ сўзлаш Муҳаммаджавод Зарифиниг Покистонга икки кунлик ташрифининг якуний дастури бўлади.